1. Агар хабарларнинг бири енгилликни, иккинчиси эса қийинчиликни ифодаласа, енгилликни ифодалаган хабар қийинчиликни ифодалаган хабардан қувватлироқ бўлади. Оллоҳ Таолонинг мана бу сўзи бунга далилдир: يُرِيدُ اللَّهُ بِكُمُ الْيُسْرَ وَلاَ يُرِيدُ بِكُمُ الْعُسْرَ
– „Ва бу динда сизларга бирон ҳараж-танглик қилмади“. [22:78]
Расулуллоҳ с.а.в. айтадилар: «Дин бу енгилликдир». Яна айтадилар: «Исломда зарар ва биродарларнинг бир-бирига зарар етказиши йўқ».
2. Хабарларнинг бири ҳаромни, иккинчиси мубоҳни ифодаласа, ҳаромга далолат қилган хабар мубоҳга далолат қилган хабардан Расулуллоҳс.а.в.нинг сўзларига биноан кучли бўлади: Расулуллоҳ с.а.в. айтадилар: «Ҳаром билан ҳалол бирлашмайди, мабодо бирлашиб қолса, ҳаром ҳалолдан ғолиб келади». Яна айтадилар: «Шубҳалантирган нарсани шубҳалантирмаган нарсага ташланг».
3. Хабарларнинг бири ҳаромни ифодалаб, иккинчиси вожиблигини ифодаласа, ҳаромга далолат қилган хабар вожибни билдирган хабардан кучлироқ бўлади. Чунки ҳаромнинг кўпи зарарни даф қилиш учун, вожибнинг кўпи эса фойда келтириш учун келади. Ваҳоланки, зарарни даф қилиш фойда келитиришдан муқаддам қилинади.
4. Агар хабарларнинг бири вожибни, иккинчиси мубоҳни ифодаласа, вожибга далолат қилган хабар мубоҳни билдирган хабардан кучли бўлади. Чунки вожиб гуноҳни тарк этишни тақозо этади, мубоҳ эса ҳеч нарсани тарк этишни ифодаламайди. Гуноҳдан йироқ бўлиш ҳеч нарса юз бермайдиган нарсадан узоқ бўлишдан афзалдир. Бундан ташқари, вожибга далолат қилган хабар қатъий талабни ифодалайди. Мубоҳга далолат қилган хабар ихтиёрий талаб бўлиши мумкин. Ваҳоланки, қатъий хабар бошқасидан кучлидир.
Буларнинг ҳаммаси Суннатдаги таржиҳ эътиборига нисбатандир.
Аммо қиёсдаги қувватли бўлиш эътиборига келсак, унинг қуввати сабабият далили билан бўлади. Шунинг учун сабаби қатъий далил билан исботланган қиёс сабаби қатъий далил билан исботланмаган қиёсдан кучлидир. Чунки қатъий нарсанинг сабабсизлик эҳтимоли йўқ, аксинча, қатъий бўлмаган далилнинг сабаби бўлиши мумкин. Сабаби очиқ исботланган қиёс далолатан, истинботан ёки қиёсан исботланган қиёсдан кучли. Далолатан исботланган қиёс истинботан исботланган қиёсдан ёки қиёсан исботланган қиёсдан кучли бўлади. Истинботан исботланган қиёс эса сабаби қиёсан исботланган қиёсдан кучлироқдир. Демак, қиёснинг қуввати сабаби ва сабабнинг далилига қараб белгиланади.
Буларнинг ҳаммаси қувватлар хулосаси. Бу хулоса билан шаръий далил таржиҳ қилиниши учун унинг қувватлироғи танланади. Бу икки ҳолатда бўлиши мумкин:
1. Занн талабида куч сарфламагани учун истинботга қодир бўлмасдан икки далил муҳокамасида муттабеъ билан бўлганда.
2. Мужтаҳидда икки далил бир-бирига зид келиб қолганда.
Иккала ҳолатда ҳам икки далил келса, уларни солиштириш керак. Агар улардан бири қувватлироқ бўлса, далили кучли ҳукм олиниб, унга амал қилиш ва далили заифини тарк этиш вожиб.
168-бет Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203 204 205 206 207 208 209 210 211 212 213 214 215 216 217 218 219 220 221 222 223 224 225 226 227 228 229 230 231 232 233 234 235 236 237 238 239 240 241 242 243 244 245 246 247 248 249 250 251 252 253 254 255 256 257 258 259 260
|